Самарқандда мактаб ўқувчиси 25 ёшли йигит ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2020
11161Самарқандда 19 ёшли мактаб ўқувчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир инсон вафот этди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, мактабнинг 11 синфида ўқийдиган фуқаро автомобилни юқори тезликда бошқариши натижасида ЙТҲ содир этган ва 1995 йилда туғилган шифокор йигит ўлимига сабаб бўлган.
“Воқеа содир бўлган жойда ўғлимга ҳеч қандай ёрдам берилмаган. Ҳайдовчининг ота-онаси ҳам воқеа жойига келган лекин шифохонага олиб боришмаган. Ўша ерда бўлган бегона инсон ўғлимга ёрдам кўрсатган”, дейди марҳумнинг отаси.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан айбдор деб топиб, 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқармаслик ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Динара Юсупова
LiveБарчаси