Самарқандда “Макаров” пистолетини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
19 Январь
5193Самарқандда 1 дона “Макаров” пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари Жомбой туманида ўтказган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс харидорга 1 дона “Макаров” пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ушбу фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судлангани ҳам аниқланган.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги “Монте Кристо" тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси