Самарқандда коронавирусга қарши дори сотаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида коронавирусга қарши дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Самарқанд вилоятида Н.Ю. дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, М.га хорижда ишлаб чиқарилган COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган “Remdesivir” номли дори воситасини сотишга келишган.

Н.Ю. “Remdesivir” дори воситасини ҳар бирини 350 минг сўмдан, жами 500 донасини 16 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг