Самарқандда контейнер ичидан 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилди
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2021
28336Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги контейнер ичида 2 нафар ёлланма ишчинининг жасади топилди. Ҳолат юзасидан туман ҳокими бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича қарор қабул қилди.
Туман ҳокимининг “Пастдарғом туманида бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Балхиён” МФЙда жойлашган “Агрокимё таъминот сервис” МЧЖнинг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган “металл контейнер” ичидан 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилган. Улар номаълум этиологик заҳарланиш оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Пастдарғом тумани ҳудудида бу каби бахтсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида, унинг аниқ сабабларини текшириш, бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади”, дейилади қарорда.
Шунингдек, қарорда туман масъулларига ҳодиса юзасидан комиссия тузиш ва бахтсиз ҳодиса сабабини ўрганиш вазифаси юкланган.
LiveБарчаси