Самарқандда кеча ишдан кетган ҳоким бугун прокурор бўлди
Ўзбекистон
−
18 Февраль 2022 24715 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳар прокурори Дилмурод Сайидқулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан айни пайтгача Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида фаолият юритган Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори вазифасига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 февраль куни Бобурмирзо Облақулов ўз аризасига биноан Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди. Айни пайтда ушбу лавозимда Фазлиддин Умаров фаолият юритмоқда.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь