Самарқандда қизларни фоҳишаликка сотаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 январь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро С. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатда Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.А. исмли шахс М. ва Ш. исмли қизларни Туркияга фоҳишаликка юборишини айтиб, улардан 3500 доллар миқдорида пул сўраганини билдирган ва Н.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилганда Самарқанд шаҳар Шота Руставели кўчасида яшовчи Н.А. исмли шахс М. ва Ш. исмли қизларни Туркияга фоҳишаликка юбориш учун келишилган 3500 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми "б" банди (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг