Самарқандда қиймати 90 миллион сўмга яқин чорвани ўғирлаб кетганларга ҳукм ўқилди

Жамият

image

2019 йилнинг 18 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида истиқомат қилувчи Э.Хнинг уйида ўғирлик содир бўлади. Унинг 67 бош қўйларини ўғирлаб кетишади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу куни тахминан соат 21:30 ларда 53 ёшли Мурод Н. жиноий шериги 34 ёшли Маъмуржон У. билан ўзаро жиноий тил бириктиради. Улар фуқаро Э.Хнинг уйига ўғирликка тушиб, ҳар бирининг баҳоси 1.300.000 сўмлик жами 87.100.000 сўм бўлган 67 бош қўйларини шу ердаги қирга ҳайдаб боришади. Улардан 46 бош қўйларни “Ласетти” ва “Газель” русумли юк автомашиналарига юклашиб, сиғмай қолган 21 бош қўйларни ушбу жойга қўйиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинишади.

Маъмуржон У. қўйларни Бухоро вилояти, Вобкент туманига олиб бориб, таниши У.Х.га ушбу қўйлар ўзига тегишли эканлигини айтади ва ҳар бирини 930.000 сўмдан ҳисоблаб, жами 40.920.000 сўмга сотиб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши кўзғатилади.

Маъмуржон У. такроран 2019 йил 31 октябрь куни ўзи сотган 39.060.000 сўм бўлган 42 бош қўйларини ва A.Х.га тегишли 1 бош баҳоси 1.000.000 сўмлик қўйини қайта ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Маълумотларга кўра, Жиноят иши бўйича Маъмуржон У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан ва Мурод Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов жараёнида Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар томонидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

“Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2020 йил 7 январдаги ҳукмига кўра, Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар ушбу жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Маъмуржон У.га нисбатан 3 йил 3 ой муддатга, Мурод Н.га 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жиноят Самарқанд чорвани ўғирланган

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг