Самарқандда қирғовул овлаганлар табиатга 288 ярим миллион зарар етказди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида фуқаролар томонидан қирғовуллар ноқонуний овлангани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ўрганиш давомида Пастдарғом тумани “Туркман” МФЙда яшовчи фуқаролар С.Т. ва З.Н. томонидан Нуробод тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудида 7 та ёввойи Зарафшон қирғовули ноқонуний овлангани аниқланган.

Маълумот учун, Зарафшон қирғовули Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, заифга яқин тур ҳисобланади. Сони барқарорлашган бўлса-да, муҳофаза чоралари муҳим аҳамиятга эга. 

Ҳуқуқбузарлик натижасида ҳайвонот дунёсига 288 миллион 400 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган. Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда хорижий корхона табиатга 7 миллиард сўм зарар етказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Пастдарғом қирғовул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг