Самарқандда қабристон ёниб кетди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2022 9301 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги қабристонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 июнь куни соат 15:01 да Оқдарё тумани “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган “Қанғли” қабристонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:28 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тахминан 4 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь