Самарқандда ИИБ ходимига қаршилик кўрсатган талончига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида поездга ўғриликка тушкан шахс  ўзини кўриб қолган ИИБ ходимига жароҳат етказгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Пахтачи тумани “Зиёвуддин” шаҳарчаси “Абдулла Қодирий” кўчасида яшовчи, 30 ёшли А.О. муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-қисмлари билан судланган.  У жорий йилнинг 24 июнь куни “Зиёвуддин” темир йўл бекатида руда тошлари ортилган юк вагонига чиқиб, руда қазилма тошларини яширин равишда талон-торож қилган.

Шу вақтда воқеа жойида хизмат вазифасини ўтаётган кичик сержант К.Расулов ушбу ҳолатни кўриб қолиб, А.О.ни тўхтатган. Фуқаро эса ИИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинган.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг