Самарқандда Gentra 15 ёшли қизчани уриб қочиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 14634 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Gentra ҳайдовчиси ёш қизчани уриб, қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19:00 да Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Панжикент кўчасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси юқори тезликда 15 ёшли пиёдани уриб юборган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида ҳайдовчи ва унинг машинаси устахонадан топилган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у қизчани уриб кетганидан сўнг қаттиқ қўрқув остида қолиб кетган ва воқеа жойидан қочишга мажбур бўлган. Воқеа ортидан қизча шифохонага ётқизилган.
Билдирилишича, ушбу ҳайдовчига нисбатан қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Nexia-2 русумли автомашина 2015 йилда туғилган мактаб ўқувчисини учириб юборганди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Live
Барчаси