Самарқандда газ таъминоти корхонасида портлаш содир бўлди 

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки ходим ҳамда икки нафар фуқаро тан жароҳати олди. Бу ҳақда Тойлоқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март куни соат 15:00 ларда “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлими электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида портлаш содир бўлган. Бунинг оқибатида газ таъминоти бўлимининг 2 нафар ходими ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаро тан жароҳати олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур хонада ўрнатилган ва ишлаб турган кондиционер чақнаши натижасида хонада портлаш содир бўлгани аниқланган. Воқеа жойидан носоз ҳолатда келган бир дона кондиционер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг