Самарқандда фуқаролар ўртасидаги жанжалда одам ўлгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда бир неча шахслар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 28 август куни Тойлоқ тумани "Боғизоғон" маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Ўзаро таниш бўлган икки нафар фуқаро ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал содир бўлган.

Жанжал бўйича ички ишлар органлари ёки тиббиёт бўлимларига бирор-бир хабар ёки мурожаат келиб тушмаган. 

"Тармоқларда жанжал ўлим билан якунлангани ҳақида тарқатилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳодисада вафот этганлар йўқ", дейилади ИИБ хабарида.

Ҳозирда жанжал иштирокчиларининг шахси аниқланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

867

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг