Самарқандда фермер хўжалиги ерини 50 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Жамият

image

Самарқанд вилоятида фермер хўжалиги ерини 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “D.” фермер хўжалиги раҳбари И.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 50 минг АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Nexia-3” русумли автомобиль эвазига сотишни режалаштиришиб, 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг