Самарқандда бозор раиси қамоққа олинди
3-саҳифа
−
03 Февраль 2024 11757 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги бозорга раис этиб тайинланган шахснинг қамалганидан сўнг онаси норози бўлиб қилган видеомурожаати тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Аниқланишича, бозор раиси Г.А. ва В.Н.лар ишчи ходимларининг 113 млн сўмдан ортиқ маошларини уларга тўлаб бермасдан, штатлар жадвалида мавжуд бўлмаган 8 нафар ходимларга 13 млн 781 минг сўм иш ҳақи ташлаб бериб, тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан ходимларга 24 млн 594 минг сўмлик ойлик иш ҳақларини ортиқча ҳисоблаб, ушбу пул маблағларини талон-торож қилишган.
Бундан ташқари, терговда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси томонидан берилган 68 млн 250 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилишгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан “Пахтачи деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Г.А. ва жамиятнинг бош ҳисобчиси В.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар гумонланувчига нисбатан суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ушбу жиноят иши бўйича Пахтачи тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича суд муҳокамаси олиб борилмоқда.
Live
Барчаси