Самарқандда болалар муз остида қолди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда музлаб қолган кўлмакда муз ёрилиб, бир нечта болаларнинг сув остида қолгани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат Самарқандда содир бўлгани айтилмоқда.

Видеодан кўриш мумкинки, болалар афтидан муз устида тояётган бўлган. Шу маҳал музнинг юпқа қатлами ёрилиб, болалар сувга тушиб кетган. Шундан сўнг, бир нечта одамлар уларга ёрдам бериш учун шошилган. Лекин муз қатлами анча эриб, юпқалашгани сабаб ёрдам учун келганлар ҳам сувга тушиб кетган.

Шунингдек, муз устида кичик ёшли қизнинг ҳам югуриб юрганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни муз устида учиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

“Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида конки ва чаналарда учишмоқда. Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республикамиз ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. 

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этади”, деган эди вазирлик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг