Самарқандда боғча мудираси методистнинг бошини бокал билан уриб, ёрди (видео)
3-саҳифа
−
14 Июль 2022
21999Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ҳодимлар бир-бирларини "кружка" билан уриб бошини ёргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июль куни Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А. ҳамда шу муассаса методисти Э.Г. ўртасидаги келишмовчилик ортидан жанжал юзага келган.
Жанжал давомида Ч.А. Э.Г.нинг боши қисмига бокал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 2 июль куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси