Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси ўлдириб кетилди
Жамият
−
16 Май 2019
11565Жорий йилнинг 15 май куни соат 13:00 ларда Қўшработ тумани “Дўстлик”маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан “Дамас” русумли автомашина ичидан бир оиланинг барча аъзолари мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Маълум қилинишича, Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси А.Х. (1969 й.т.), унинг турмуш ўртоғи, уй бекаси З.Х. (1974 й.т.), ўғиллари Ж.И. (1998 й.т.), А.И. (2002 й.т.) ва О.И. (2004 й.т.)ларнинг мурдалари, ҳар бирининг бош ва юз соҳаларида оғир тан жароҳатлари, яъни қотиллик аломатлари билан топилган.
Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Бош прокуратура Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари тун-у кун амалга оширилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилган.
LiveБарчаси