Самарқандда банк ходими мижозининг кредитини ўмарди
3-саҳифа
−
30 Апрель 3685 1 дақиқа
Самарқандда фуқаронинг кредит маблағини ўзлаштирган банк ходими аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банки мутахассиси Х.Т. 50 млн сўм кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилган фуқаро Ж.Ш.нинг ишончига кирган ва унга 17 млн сўм кредит маблағи ажратиб беришини айтиб, Ж.Ш.нинг номига очилган банк пластик картасига 50 млн сўм кредит маблағини тушириб берган. Сўнг унга банк томонидан 17 млн сўм кредит маблағи ажратилганлигини айтиб, 33 млн сўмини нақдлаштириб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Текширувда 33 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилётгани айтилади ахборотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида кадастр бўлими бошлиғи фуқародан 3 000 АҚШ доллари пора олгани учун қўлга олинганди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси