Самарқандда аёл ўз фарзандини шафқатсиз калтаклади
3-саҳифа
−
26 Декабрь 2022
14475Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи аёл ўз боласини шафқатсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Воқеа юзасидан Ургут туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.
Қайд этилишича, видео аёлнинг қайнонаси томонидан суратга олинган ва тарқатилган. У келини невараларини доимий тарзда калтаклаб келаётганини айтиб, ўлдириб қўйишидан қўрқишини маълум қилган.
Видеода боланинг бурнидан қон келганига қарамасдан, онаси томонидан шафқатсиз калтакланаётгани акс этган.
“Томоша қил, ҳайми, кайф қил… Сени касрингга бачаларинг ем бўлади”, дея тинимсиз болани уради аёл.
Унинг сўзларидан болани эрига қасд қилиб ураётганини билиш мумкин.
“Ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси