Самарқандда аёл туғуруқдан бир ҳафта ўтиб, реанимацияда вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги туғуруқхонада шифокорлар айби билан ҳомиладор аёл вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 28 май куни Каттақўрғон шаҳар, А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро М.Я. ҳомиладорлиги сабабли Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Шу куни туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик I, 38-39 ҳафта, 1-туғруқ (33 ёш), туғруқни I даври, гистацион анемия енгил даражаси” ташхиси билан ётқизилиб, кузатувга олинган.

Шундан сўнг, “Ҳомила чаноқ бош диспропорцияси. Ҳомилани ноаниқ ҳолати” ташхиси қўйилиб, ҳаётий кўрсатма сабабли 29 май куни кеч соат 02:00 да ҳомиладор аёлнинг яқин қариндошларини розилиги билан кесарча кесиш операцияси ўтказилиб, ўғил ҳомила оператив йўл билан туғдирилган. Она ва боланинг аҳволи яхши бўлиб, операциядан сўнг туғуруқ бўлимида кузатувда бўлган.

6 июнь куни соат 15:10 да бемор М.Я. Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Реанимация” бўлимида “Илк чилла даври. Кесарча кесиш операциясидан кейинги ҳолат (9 сутка). Ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги. Полиорган етишмовчилиги” ташхиси билан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 6 июнь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратураси терговчиси ва тезкор тергов гуруҳи аъзолари ҳодиса жойига чиқиб, кўздан кечиришган ва М.Я.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига хизмат текшируви тайинланиб, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

892

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг