Самарқандда аёл она-бола томонидан “самосуд” қилинди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2022
18637Ижтимоий тармоқларда дала майдонида она-бола биргаликда бошқа бир аёлни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Орлот” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалигида содир бўлган.
“Ушбу фермер хўжалигидаги ер майдонидан ижарачи сифатида фойдаланиб келаётган аёллар ўртасида юзага келган ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал содир бўлган. Бунга ижарачилардан бирининг ўғли аралашиб, иккинчи ижарачига тан жароҳатлари етказган”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси