Самарқандда автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари жанжаллашди
Жамият
−
16 Октябрь 2022
9719Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳар Дахбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж. ва 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори ўртасида жанжал юз берган.
Қайд этилишича, улар йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолган. Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023