Самарқандда автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари жанжаллашди

Local

−

image

Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳар Дахбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж. ва 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори ўртасида жанжал юз берган.

Қайд этилишича, улар йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолган. Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

275

Rating

3

Rate this article

Share with your friends