Самарқандда автоҳалокатда 4 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09 Июнь 2023
9275Самарқандда 4 кишининг умрига зомин бўлган “Камаз” ва Cobalt машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Унда баён этилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани “Омонқўтон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1121-километрида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. Cobalt русумли машина ҳайдовчиси “Ургут-Қарши” йўналиши бўйлаб ҳаракат чоғида автомобиль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “Камаз” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетади.
Оқибатда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, “Камаз” русумли автомашина ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 8 июнь куни туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь