Самарқандда 999,9 пробали соф олтинни сотаётган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
29 Октябрь 2022
12165Самарқанд вилоятида 999,9 пробали соф олтинни салкам 300 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Султонобод” МФЙ ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни 287,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми 999,9 пробали соф олтин эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси