Самарқандда 90 кг қорадори аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
04 Декабрь 3636 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида бир ойда умумий баҳоси 14 миллиард 256 миллион сўм бўлган 90 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситаларини етиштриш билан боғлиқ 4 та ҳолат аниқланиб, 25 туп гиёҳвандлик ўсимликлари ҳужжатлаштириб олинган. Гиёҳвандлик воситаларини сотиш, сақлаш ва етказиш бўйича 128 та ҳолатлар аниқланиб, умумий оғирлиги 90 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда мусодара қилинган.
Шунингдек, кучли таъсир этувчи психотроп моддаларни сотиш, сақлаш ва етказиш бўйича 6 та ҳолат аниқланиб, 954 дона кучли таъсир этувчи моддалар ва 1 килограмм 993 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда хонадонида 13 кг қорадори сақлаган эр-хотин ушланганди.
Live
Барчаси