Самарқандда 6 кг опий олиб кетаётган эркаклар ушланди
3-саҳифа
−
07 Октябрь 2021
5128Самарқанд вилоятида қарийб 6 килограмм опийни сотиш учун олиб кетаётган икки эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Kia Bongo машинаси тўхтатилиб, машинадаги спорт сумкасидан 6 ўрамда 5 килограмм 953 грамм ўткир хидли, ёпишқоқ опий борлиги аниқланган.
Таъкидланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи икки шахс ушбу моддаларни Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида тожикистонлик йигитдан 36 минг долларга сотиб олган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси