Самарқандда 5 яшар бола камёб касалликдан вафот этди
Жамият
−
13 Май
22239Бугун, 13 май куни Самарқанд вилоятида ўткир ости склерозлашган панэнцефалит касаллигига чалинган 5 ёшли бола – Азимжонов Умарбек вафот этди. Бу ҳақда боланинг ота-онаси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Хабар беришларича, болакай 2019 йилнинг май ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида соғлом ҳолатда дунёга келган. 2024 йилнинг февраль ойида қизамиқ асорати туфайли келиб чиқувчи ўткир ости склерозлашган панэнцефалит (SSPE) хасталигига чалинган.
Маълумот ўрнида, SSPE қизамиқ ёки қизилча касаллигидан қолган асоратлар туфайли юзага келадиган мия касаллигидир. Беморда тўхтовсиз судурги, мушаклар тортишиши ёки бўшашиши кузатилади. Унинг олдини олишнинг ягона самарали усули қизамиққа қарши эмлашдир. Ўзбекистонда болалар 1 ёшдан қизамиққа қарши эмланади, аммо кўп ҳолларда болалар 1 ёшга тўлмасидан қизамиқ касалига чалинмоқда. Шу боисдан, Ўзбекистонда SSPE'га чалиниш ҳолати сўнгги йилларда авж олган (Бу ҳақда кейинроқ QALAMPIR.UZ’нинг махсус репортажини томоша қилинг).
QALAMPIR.UZ сайтига келиб тушган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда SSPE билан касалланган болалар сони 100 га яқинлашган. АҚШ ва Ғарбий Европада эса болаларни қизамиққа қарши эрта эмлаш (2 ойлигида эмланади) туфайли SSPE касаллиги жуда кам учрайди.
LiveБарчаси