Самарқандда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2022
10442Кеча, 21 ноябрь куни Самарқанд вилоятида 5 та машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 1 нафар ҳайдовчи вафот этди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, Каттақўрғон тумани “Муллакўрпа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи ички йўлда Lada Granta автомобили ҳайдовчиси олдинда бўлган Cobalt машинасининг орқа томонига келиб урилган. Бунга Lada Granta ҳайдовчисининг юқори тезликда ҳаракатланиши сабаб бўлган.
Бунинг оқибатида атрофда бўлган 1992 йилда туғилган Л.Д. бошқарувидаги Damas, 1996 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги Lacetti, 1978 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги Tico автомобиллари ЙТҲ қатнашчисига айланган.
Оқибатда Damas автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳайдовчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси