Самарқандда 40 ёшлардаги эркак 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
28 Март 2022
16759Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида номаълум эркак 7 ёшли қизни кузатиб келиб, унга уятсиз ҳаракатлар қилгани ва отаси келиб қолганидан сўнг, қочиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов QALAMPIR.UZ’га расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 март куни Самарқанд шаҳар Б.Йўли кўчаси 69-уй 18 хонадонда яшовчи 1985 йил туғилган шахс Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаатида 27 март куни соат тахминан 16:30 да вояга етмаган 2015 йилда туғилган қизига яшаш уйидан пастга тушаётган вақтида кириш йўлаги эшиги ёнида номаълум шахс уятсиз харакатлар қилиб турганлигини кўрганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Хаёт Шамсиддиновга кўра, гумонланувчининг ёши тахминан 40-45 ёшларда бўлиб, рус миллатига мансуб. Бўйи эса тахминан 165-170 см, эгнида қора рангли ўнг қўлида оқ ёзуви бор спорт кийими, юзида тиббий ниқоб бўлган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси