Самарқандда 4 млрд сўмлик газни ўмарган оҳак цехи аниқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Пахтачи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ж.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланган ҳолда 2,7 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятида 2 млрд 284 млн сўмлик электр энергиясини ўмарган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Пахтачи табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг