Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
29 март 2021 7279 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида ис газидан заҳарланиш туфайли 4 киши вафот этди. Бу ҳақда вилояти прокуратураси хабар бермоқда.
Кеча, 28 март куни, соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри “Мақсуд Шайхзода” МФЙ Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши оқибатида заҳарланган.
Воқеадан сўнг 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр