Самарқандда 3 нафар бола дарёга чўкиб кетди
3-саҳифа
−
26 Май 2023
11094Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетди, сув остидан улардан бирининг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуроратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 25 май куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган.
Бош прокуратура маълумотида келтирилишича, 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган. Қолган 2 бола ҳали ҳам қидирилмоқда.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.