Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб, ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 24 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги 6-сонли мактабнинг икки нафар ўқувчиси сувда чўкиб, вафот этди. Бу ҳақдаги маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZʼга тасдиқлади.

Маълум қилинишича, соат 15:30 да Пахтачи тумани Ички ишлар бўлимининг навбатчилик қисмига 6-сонли мактабнинг икки нафар 13 ёшли ўқувчиси туманнинг Сардоба маҳалласида жойлашган “Назаров Оқбўта” фермер хўжалик ерларини томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ва прокуратура томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 14 ёшли бола чўмилиш учун каналга бориб, чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқувчи Пахтачи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг