Самарқандда 18 яшар қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди (видео)
Жамият
−
12 Июль 2022 30230 1 дақиқа
Самарқандда 18 яшар қиз ўзини Зарафшон дарёси устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча 11 июль куни соат 15:00 лар атрофида Миллий гвардия Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими 3 отряди ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда қиз ўзини сувга ташламоқчи бўлган.
“Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан қизни ушлаб қолишга эришишган ва нохуш ҳолатнинг олди олинган”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь