Самарқандда 17 яшар йигит содир этган ЙТҲ 2 кишининг умрига зомин бўлди

3-саҳифа

image

Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит бошқарувида бўлган Cobalt йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 2 нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 17 ёшли йигит синглисининг дугоналарини манзилига элтиб қўйиш мақсадида уйидан Cobalt русумли автомобилни олиб чиққан. 

Йигитча автомобилни катта тезликда бошқараётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига ўтиб, ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автомобиль салонида бўлган 3 нафар йўловчидан бири воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Учинчи йўловчи эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг