Самарқандда 15 ёшли қиз фарзандли бўлди
Жамият
−
10 Май 2024 25391 1 дақиқа
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Тойлоқда 8-синф ўқувчиси она бўлди” сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани бунга ўз муносабатини билдирди.
Билдирилишича, омбудсман мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олган.
Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган П.З. 2023 йил август ойида 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. 2024 йилнинг 6 май куни шифохонада 15 ёшли қиз чақалоғини дунёга келтирган. Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади Болалар омбудсманининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Новосибирск вилоятида 11 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлганди.
Райҳона Улканбаева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь