Россияда 11 ёшли қиз она бўлди
Бу қизиқ
−
11 Июль 2023
71075Россиянинг Новосибирск вилоятида 11 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Татьяна Анохина хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу вилоятда ҳар йили кўплаб қизлар вояга етмай она бўлади. Бироқ бу даражада эрта туғруқ ҳолатлари жуда кам учрайди. Расмийларнинг билдиришича, йилига 15 дан 17 ёшгача бўлган ўнга яқин вояга етмаганларда эрта ҳомиладорлик аниқланяпти.
Соғлом фарзандни дунёга келтирган 4-синф ўқувчиси сўнгги ўн йилликдаги энг ёш онага айланди. Боланинг отаси ҳақида эса ҳеч қандай маълумот йўқ.
Маълумот учун, эрта туғиш бўйича рекорд перулик Лина Марсела Медина де Хурадо исмли аёлга тегишли бўлиб, у 1933 йилда беш ёшида фарзандли бўлган.
LiveБарчаси