Самарқандда 10 кг наркотик сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
02 Февраль 2023 6183 1 дақиқа
Самарқандда 10 кг “опий” гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, 1992 йилда туғилган фуқаро Қ.А. Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган K.K.га 2 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.

Шунингдек, Қ.A.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 8 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь