Самарқандда ҳайдовчилардан “ўлпон” ундириб келган шахслар қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ҳайдовчилардан “ўлпон” талаб қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қатор терак маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Ш. ва Жума шаҳри Сазаған маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Ж.Ш. спиртли ичимлик таъсирида, маст ҳолатда, “Жума авто бош бекати”да, ўзига олдиндан таниш бўлган “Беклар” маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Самарқанд-Жума йўналишида киракашлик қилувчи Ж.Б. билан, уларга йўналишга чиқиши учун пул тўламаганлигини важ қилиб, жанжал қилмоқчи бўлган.

Хабарга кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, жанжал уюштирмоқчи бўлган шахслар шу бекатдаги йўловчи ташувчи ҳайдовчилардан “ўлпон” талаб қилиш билан шуғулланиши аниқланган. 

Шундан сўнг, тадбир ташкил қилиниб, жанжал чиқиши мумкин бўлган жойга махсус гуруҳ билан чиқилиб, ҳолатга алоқадор барча шахслар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан 10 (ўн) суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг