Самарқандда ҳайдовчилардан “доля” ундириб келган тўда ушланди
3-саҳифа
−
19 Февраль 2022
11716Жорий йилнинг 16 февраль куни Самарқандда такси ҳайдовчиларидан тамагирлик қилиб келган жиноий тўда фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берган.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган 7 нафар шахслар “Самарқанд-Навоий” ва “Самарқанд-Бухоро” йўналишида қатновчи ҳайдовчилардан зўравонлик ва товламачилик йўли билан, доимий йўналишда таксичилик қилиш учун 300-500 АҚШ доллари ҳамда кунлик қатновчи ҳайдовчилардан 30 000-50 000 сўмгача пул маблағларини тамагирлик йўли билан ундириб келган.
Жиноий гуруҳ аъзоларининг фаолиятига қарши чиққан ёки сўралган пул маблағларини бермаган фуқароларга нисбатан гуруҳга ёлланган бир гуруҳ уюшган спортчилар орқали жисмоний тазйиқ, зўравонлик ва оғир турдаги тан жароҳатлари етказиб келишган.
Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчилари “В.Ф.” ва “Э.Д.” тадбирга жалб қилинган фуқароларга товламачилик қилаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар “В.Ф.” ва “Э.Д.”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
LiveБарчаси