Самарқандда ҳайдовчи “тез ёрдам”га йўл бермади (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида тез ёрдам автомашинасига йўл бермаган ҳайдовчи топилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) хабар берди.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар Беруний кўчаси бўйлаб тез ёрдам автомашинаси ҳаракатланиб келаётган пайтда Damas ҳайдовчиси унга йўл бермасдан транспорт воситасидан тушиб, ҳайдовчига нисбатан қўпол муомалада бўлган.

Ушбу видео лавҳа ижтимоий тармоқларга тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган. Ушбу ҳолат бўйича қоидабузар ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида тез тиббий ёрдам автотранспорт воситасига Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл бермагани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ЙҲХБ ез ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг