Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Жамият

image

Самарқанддан Украинанинг Львов шҳри ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин. Бу масала Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашуви вақтида муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда IT Park ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама этилди.

Учрашувда элчи жаноблари Самарқанд билан ўзаро биродарлашган Львов вилояти раҳбари Максим Козицькийнинг вилоят вакиллари Львовга таклиф этилган таклифномасини топширди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимига Львов шаҳрига таклифнома тақдим этилди.

Томонлар тез фурсатда украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн режимда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд-Львов

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар