Самарқанд тумани тугатилади. Вилоят маркази ўзгаради

Жамият

image

Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг “Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш, Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Суғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд туманларини ташкил қилиш ҳамда Самарқанд туманини тугатиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилган. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, Самарқанд тумани тугатилади, Оқдарё, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгаради. 

Шунингдек, Оқдарё туманидан 1 654 гектар, Самарқанд туманидан 12 975 гектар,  Пастдарғом туманидан 1 245 гектар, Тойлоқ туманидан 1 269 гектар ер майдонлари Самарқанд шаҳри таркибига, Самарқанд шаҳридан 528 гектар, Самарқанд туманидан 1370 гектар ер майдонлари Пастдарғом тумани таркибига, Самарқанд туманидан 29 283 гектар ер майдони Тойлоқ тумани таркибига ўтказилади.

Умумий ер майдони 28 415 гектар бўлган Самарқанд шаҳри таркибида умумий ер майдони 8 250 гектар бўлган Қорасув тумани, умумий ер майдони 3 741 гектар бўлган Сўғдиёна тумани, умумий ер майдони 4 846 гектар бўлган Сиёб тумани, умумий ер майдони 3 246 гектар бўлган Боғишамол тумани, умумий ер майдони 8 333 гектар бўлган Мароқанд тумани ташкил этилади.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар чегарасининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд шаҳри таркибида ташкил этилган Қорасув, Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол ва Мароқанд туманлари чегарасининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Самарқанд, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ҳудудидан Самарқанд шаҳар ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан Пастдарғом тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд туманидан Тойлоқ тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи ва чизмаси тасдиқланади.

Янги ташкил этилган Мароқанд тумани таркибидаги Гулобод массиви Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг