Самарқанд шаҳридаги аттракциондан йиқилган қиз ҳақида расмий маълумот берилди

Жамият

image

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида жойлашган истироҳат боғларидан бирида аттракционда учаётган қиз отилиб кетганлиги ҳақида видео тарқалган эди. 

Маълум бўлишича, аттракционда учаётган қиз хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган. Натижада, у отилиб кетган. Ҳудуддаги одамлардан бири воқеани тасодифан видеога олган.

Аттракциондаги ҳолат юзасидан “Ёшлик” истироҳат боғи раҳбари Фарҳод Жалилов маълумот берган. 

Унга кўра, воқеа якшанба куни содир бўлган. 2018 йилда Хитой давлатидан олиб келинган аттракционда учаётган қиз хавфсизлик камарини муддатидан олдин ечиб юборган ва  йиқилиб тушган. 

Қиз дарҳол барча тиббий кўрикдан ўтказилган ва ҳеч қандай жароҳат олмаганлиги маълум бўлган. 

Боғ маъмуриятининг маълумот беришича, истироҳат боғига тегишли барча аттракционлар хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беради.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд Аттракцион истироҳат

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг