Кадастр агентлиги директори Самарқанд шаҳрига ҳоким бўлди
Жамият
−
17 Февраль 2022
10532Фазлиддин Каримович Умаров Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.
Бугун, 17 февраль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Унда Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Бобурмирзо Саломович Облакулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Фазлиддин Каримович Умаров номзоди Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Мазкур тайинловга қадар Фазлиддин Каримович Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь