Самарқанд ИИБ қовурғаси синдирилгани айтилган маҳбус ҳақида маълумот берди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Самарқанддаги тергов ҳибсхонасида маҳбус ички ишлар ходимлари томонидан қийноққа солиниб, қовурғалари синдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилишини, маҳбус унга куч ишлатилганини айтаётганини билдирди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Қайд этилишича, ҳолатда “қовурғаси уриб синдирилгани” айтилаётган шахс жорий йилнинг 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-22” тадбири 2-босқичи давомида 5,25 грамм “героин” гиёхвандлик моддаси сотган вақтида ушланган. Ундан 5,25 грамм “героин” гиёхвандлик моддаси ашёвий далил тариқасида хужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1 октябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ё.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Тезкор хизмат ходимлари ушбу шахсни ашаёвий далиллар билан қўлга олган вақтида у жароҳати борлигини баён қилган. Яъни у 20 сентябрь куни Ургут туманида ўзига тегишли бўлган ИЖ русумли мотоциклидан йиқилганлигини айтган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ходимлар фуқарони Самарқанд шаҳрига олиб келиб, тиббий кўрикдан ўтказишган. Шифокор тиббий маълумотномаси, ҳақиқатдан ўзи қўлга олинишидан 10 кун олдин мотоциклидан йиқилганлиги тўғрисидаги фуқаронинг берган тушунтириш хати ҳамда ҳолат бўйича тузилган далолатномалар мавжуд.

Айни дамда ҳолат тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг