Самарқанд аэропортида қурол олиб киришга уринган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Январь 2023 10031 1 дақиқа
Самарқанд аэропортида пневматик қуролни олиб киришга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Самарқанд аэропорти”да “Шереметево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Р.Ҳ.нинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотади.
Ҳолислар иштирокида Р.Ҳ.га тегишли багаж сумка белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, қиймати 5 млн сўмлик 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча, 4 дона сиқилган ҳаво балончаси ва 89 дона ўқни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга урингани аниқланган.
Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчи Р.Ҳ.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида – 1 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёлари тегишли тартибда йўқ қилинди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь