Самарқанд аэропорти 3 кунга ёпилади
Жамият
−
19 Август 2022 9632 1 дақиқа
Самарқанд аэропорти 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар ёпилади. Бундай хабар бугун, 19 август куни авиакомпания ходимлари учун халқаро огоҳлантириш тизими (NОТАМ)да пайдо бўлди.
Қайд этилишича, аэропорт соат 14 сентябрь 00:01 дан 17 сентябрь соат 00:01 га қадар бўлган муддатда тижорий мунтазам ва номунтазам йўловчи ҳамда юк рейсларини қабул қилмайди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь